Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эътибор марказида – ёшлар масалалари
2012
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг 1-ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Эътибор марказида – ёшлар масалалари

Йиғилишда Ш.Маликов етакчилигидаги бошланғич ташкилот томонидан  амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот тингланди.

Таъкидлаш доизки. бошқармада хизматни олиб бораётган ёш ходимлар сони умумий ходимлар сонининг 55 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони билан мамлакатимиз ёшларини етук инсон сифатида ватанпарварлик, фидойилик руҳида тарбиялаш, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор имтиёзлар жорий қилиниб, ёшлар билан ишлаш механизми тубдан ўзгартирилди.

Шу билан бир қаторда,  тадбирда иштирок этаётган божхона ходимлари ижтимоий ҳаётда алоҳида ўрин тутувчи масалаларга оид, яъни ёшлар иттифоқи ва бу борадаги янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлиш учун “Telegram” ижтимоий тармоғида махсус канал, ижобий натижаларга эришиб келаётган ёш ходимларнинг  ота-оналари учун санаторияларга йўлланмалар ташкил этилиши, коррупцияга қарши курашиш, шунингдек божхона ходимларининг бўш вақтларини қизиқарли ва мазмунли ўтказиш йўналишидаги таклифлари тингланиб, ўзаро фикрлар алмашилди.                      

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари божхона тизимида хизматни олиб бораётган ёш ходимлар учун имтиёзли кредитлар олиш, давлат мукофотларига тавсия этиш каби масалаларга доир турли саволлар билан мурожаат қилишди.

Мулоқот давомида бошланғич ташкилотини ижтимоий-иқтисодий, маъданий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот, оммавий тадбирлар ва спорт-саломатлик масалалари йўналишларидаги координаторлари сайланди.

Уларнинг вазифаси  божхона соҳасида фаолият кўрсатаётган ёш ходимларни қийнаётган муаммолар ечимини топишда амалий кўмак бериш баробарида ўз йўналиши бўйича тадбирлар уюштириб бориши алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга бошланғич ташкилотнинг 2018 йил иккинчи ярим йиллигида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури белгилаб олинди.

Сирож Умурзоқов,

Божхона хизмати катта лейтенанти

19.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг