Мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро И.Х.нинг яшаш хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, иссиқхонадаги наша жўяклари божхоначилар диққатини тортди.
Кўздан пана қилиш мақсадида, лимон дарахтлари остига экилган 15 туп наша ўсимликлари аллақачон 2 метргача бўй чўзган экан. Шунингдек, бу ерда 41 гр.дан ортиқ оғирликдаги наша баргларининг қуритилаётганлиги ҳам фош бўлди.
Суриштирувлар давомида хонадон эгаси ушбу наркотик моддаларни шахсий истеъмоли учун парваришлаётганини маълум қилди. Аммо, бу уни жавобгарликдан озод этмаслиги аниқ.
Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
19.07.2018