Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сеулга яшил йўлак орқали патрон олиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди
2399
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош этишди.
Сеулга яшил йўлак орқали патрон олиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди

“Тошкент” халқаро аэропортида  Сеулга парвози олдидан фуқаро К.Т. божхонадан "яшил" йўлак орқали ўтар экан, унинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. шундан сўнг, унга тегишли бўлган сумка рентген аппарати  орқали назоратдан ўтказилганда, унда 2  дона патронлар яширилганлиги аниқланди.

5,45 мм.ва 7,62 мм. калибрли патронлар божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган экан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, портловчи моддалар, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

19.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг