Маълумки, йўловчиларнинг халқаро аэропортларда жорий қилинган “яшил” йўлак орқали ҳаракатланиши уларнинг ёнида ҳеч қандай ноқонуний олиб ўтилаётган товар-моддий бойликлар ва меъёрдан ортиқча нақд хорижий валюталар йўқлигини англатади.
Аммо, “Москва-Тошкент” йўналиши билан учиб келган икки нафар юртдошимиз эса бу талабни “унутиб”, “яшил” йўлакдан ноқонуний равишда тамаки маҳсулотларини олиб киришга уринишди.
Фуқаро М.М Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган 140 қути “Parliament”, “Cigaronne” ва “Richmond” номли сигаретларни, фуқаро Б.С. эса 1590 қути Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган «Parliament purple lable» номли тамаки таёқчалари (стиклар)ни “яшил” йўлак орқали олиб кираётган пайтдатўхтатиб қолинди.
Аниқланган ҳолатлар натижасида қонунбузарлардан қиймати 32,5 млн. сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
19.07.2018