Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармасида сайёр суд ўтказилди
2536
Республикамиз бўйлаб тобора оммалашаётган сайёр судлар ўтказиш тартиботи суд тизимининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга, пировардида аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Навоий вилояти божхона бошқармасида сайёр суд ўтказилди

Хусусан божхона соҳасида ҳам қонунбузилишларига доир суд ишларининг бевосита божхона идораларида кўриб чиқилаётгани ҳам ҳуқуқбузарликлар профиклактикасида муҳим аҳамият касб этади.

Навоий вилояти божхона бошқармасида Навоий вилоят маъмурий суди раиси О.Тошев ва вилоят маъмурий суди судяъси Ғ.Кушиевлар иштирокида ана шундан сайёр суд мажлисларидан бири бўлиб ўтди. Унда  нотўғри маълумотларни божхона юк декларациясида кўрсатиш, олиб кирилиши тақиқланган товарлар билан боғлиқ 25 та маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди.

Шунингдек, бошқармада Кармана туман маъмурий суди раиси Ф.Жумуқулов раислигида маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган сайёр суд мажлисида эса “Навоий аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланган таъқиқланган ёки белгиланган меъёрлардан ортиқ товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ  15 та маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди.

Сайёр судлар давомида ҳуқуқбузарлик содир қилган фуқаролар қилган ишларидан пушаймонлигини ва келгусида ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларни бошқа такрорламаслигини айтиб сайёр суд мажлисида кўрсатма бердилар.

Якунда суд тегишли қарорларни қабул қилди.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

20.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг