Бинобарин, жойларда доимий тарзда ўтказилаётган сайёр суд мажлислари, профилактик суҳбатлар ҳам фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар сирасига киради.
Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасининг катта мажлислар залида яна бир сайёр суд мажлиси ўтказилди. Очиқ суд мажлисида, вилоят божхона бошқармаси ходимлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, маҳалла фаоллари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар иштирок этишди. Унда Бухоро шаҳар маъмурий суди томонидан, 12 та божхона қоидабузарлик ҳолатига нисбатан одил судлов жараёни амалга оширилди.
Суд қарорига кўра мазкур қоидабузарликлар юзасидан фуқароларга жарима белгиланиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган товар моддий бойликлари давлат фойдасига мусодара қилинди. Шундан сўнг, ушбу фуқаролар билан келгусида бундай ҳолатларни такрорламасликлари мақсадида профилактик суҳбатлар амалга оширилди.
Ўйлаймизки, бу каби тадбирлар фуқаролар ўртасида ҳар қандай турдаги жиноятларнинг олдини олишга, уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширган ҳолда, қонунларни ҳурмат қилишга чорлайди.
Бухоро вилояти божхона
бошқармаси Ахборот хизмати
2.08.2018