Она тили – миллатнинг кўзгусидир. Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалишига хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.
20.10.2020
21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ушбу йил илк маротаба бутун республикамиз миқёсида ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланмоқда.
20.10.2020
Ҳозирги кунда дунё миқёсида хал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупциядир.
20.10.2020
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-6005-сон Фармони ижроси юзасидан назорат қилувчи органлар томонидан ТИФни амалга оширишда рухсатнома ва бошқа тусдаги ҳужжатлар олиниши лозим бўлган ҳамда лицензияланадиган ва квоталанадиган товарларга нисбатан нотариф тартибга солиш чоралари қўллашни мувофиқлаштириш, ҳамкорликдаги ишларни ташкиллаштириш, шунингдек, тадбиркорларда бўлаётган муаммоли масалаларга биргаликда ечим топиш мақсадида “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонаси, Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази, Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази, Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг мутасадди раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди.
20.10.2020
20.10.2020
Интелектуал мулк масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармас эканмиз, Ўзбекистон бундан 10 йил кейин ҳам рақаботбардош бўла олмайди. Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.
20.10.2020
Товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
20.10.2020
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
20.10.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 4 млн 132 минг АҚШ доллари қийматидаги 4058 тонна қандолат маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
19.10.2020
Навоий вилояти деганда кўз олдимизда ер ости ва ер усти бойликлари, улкан иқтисодий салоҳияти билан мамлакатимизда алоҳида ўринга эга бўлган ҳудуд гавдаланади. Шу боисдан бўлса керак Навоийни Ўзбекистоннинг олтин сандиғи деб ҳам аташади. Вилоятда кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари саноати изчил ривожланган. Бугун вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Аввалдан мавжуд ресурсларга таяниб қолмай янги инновацион лойиҳалар устида ишлаб, истеъмолчи учун зарур, хамёнбоп ва жахон бозорида рақобатлаша оладиган товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қулай инвестицион муҳит яратиш ва бу орқали янги ишчи ўринларни яратиш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
19.10.2020
Ҳозирда инсоният бошига турли балоларни солиб, оилаларни ва жамиятни таназзулга олиб борадиган иллатлардан бири гиёҳвандликдир.
19.10.2020
Айтиш жоизки, 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг қабул қилиниши она тилимизнинг қонуний мақом ва ҳимоясига эга бўлиши Ватанимиз тарихида буюк воқеалардан бири бўлди. Жорий йилда эса тилимизга давлат тили мақоми берилганига ўттиз бир йил тўлади. Ушбу санани кенг нишонлаш мақсадида жойларда катта-катта тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
19.10.2020
Юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун — 21 октябрь санасини «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилиниб, бу йили ушбу сана илк маротаба кенг миқёсда байрам сифатида нишонланмоқда.
19.10.2020
Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк бойлиги бор. Бу – унинг тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.
19.10.2020
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида 243,8 миллион АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспорти амалга оширилди.
19.10.2020
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
18.10.2020
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилиши ва яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
18.10.2020
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши вазирлик, давлат идоралари ва ташкилотларда расмий ҳужжатларни давлат тилида юритиш ишларига туртки бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрь кунги тарихий нутқида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масаласи илгари сурилди.
16.10.2020