Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, пойтахтимиздаги автотураргоҳлардан бирида қора рангли “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситасини бошқариб келаётган фуқаро Т.Ф. шартли харидорга “Регопен” номли психотроп дори воситасининг ҳар бир донасини 35 000 сўмдан сотаётган вақтида қўлга олинди.
Фуқаро Т.Ф.нинг эгнидаги кийимлари чўнтаклари ва унинг ҳамёни кўздан кечирилганида, ушбу шахснинг ҳамёнида 0,25 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Шундан сўнг фуқаро Т.Ф.га тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхонасида яна 26 дона “Регопен” номли психотроп таблеткаси, 8 дона идишда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Анвар Карабаев
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
18.10.2020