Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро И.М. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашинанинг салони ва юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 30 миллион сўмлик 10 364 дона ёндиргич товарлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу юк автомашинанинг юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 30 миллион сўмлик 5544 дона қурилишда фойдаланиладиган қўлқоплар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
20.10.2020