Она тилимиз – ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлган эди. Чунки, Беруний, Ибн Сино, Ал Хоразмий, Ал Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тили йўқолиш арафасига келиб қолган эди.
Тил тўғрисида қонун қабул қилинмаганда эди, ўзбек тили ҳам тарих сахифаларига айлар эди. Қадимда халқлар ўз турар жойларидан мажбуран кўчирилганлари боис улар бошқа минтақаларда сўзлашувчи халқлар билан қоришиб кетиб, уларни тилларини ўзлаштиришга мажбур бўлган. Қачонки болалар ўз она тилларида ўқишни тўҳтатар экан, ўша тил йўқолиб кетиш арафасига келиб қолади. Тилларни сақлаб қолиш бу ўша халқнинг маданияти, урф-одати, расм-русумларининг сақланиб қолинишини англатади. Чунки, халқ тақдири тил тақдири билан бевосита боғлиқ.
Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди.
Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак. Ўзбекистон Собиқ иттифоқ даврида рус тили асосий тил ҳисобланар эди. Барча стратегик аҳамиятга эга ташкилот ва муассасалар рус тилида иш юритишар хаттоки сўзлашув рус тилида олиб борилган.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига рус оилалаларини кўчириб ўтказилиши натижасида уларни рус тилини кенгайишига олиб келинган. Ўзбек тилини охирги йилларда давлатимиз ҳукумати томонидан аниқ чора-тадбирлар кўрилиши натижасида ўзбек тили мақоми юқори даражада юксалишига олиб келмоқда. Зеро фарзандларимиз бизнинг асл адабий ўзбек тилини авлодларга тўла тўкис етказиб бериши тилнинг мустаҳкамланишига асос бўлади.
Ж.Рахимов
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходими
20.10.2020