Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иштихонда ёнида 200 гр. опий олиб кетаётган шахс ушланди
1345
Ҳозирда инсоният бошига турли балоларни солиб, оилаларни ва жамиятни таназзулга олиб борадиган иллатлардан бири гиёҳвандликдир.
Иштихонда ёнида 200 гр. опий олиб кетаётган шахс ушланди

Мамлакатимизда ҳам ушбу иллатга қарши курашиш юзасидан кескин чоралар кўрилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш борасида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбирда фуқаро А.Р. бошқарувидаги “ВАЗ–2106” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Текширув давомида фуқаро курткасининг ички чўнтагидан 1 дона сариқ рангли целлофанга ўралган, оғирлиги 200 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

19.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг