Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фахримсан – она тилим!
5792
21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ушбу йил илк маротаба бутун республикамиз миқёсида ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланмоқда.
Фахримсан – она тилим!

Бошқа давлат идоралари, ташкилотлар қаторида божхона органларида ҳам ўзбек ва қорақалпоқ  тилларида тўғри ва тоза, бадиийлик мезонларига амал қилинган ҳолда иш юритилишини таъминлаш, уни луғавий бойитиш, шунингдек божхона ходимларининг нутқ маданиятини янада ривожлантириш борасида қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида бошқарма шахсий таркиби шоир Шарапатдин Аяпов ҳамда Маърифат маркази ходими, юрист Хожабай Кабуловлар иштирокида “Давлат тилини асраб-авайлаш, нуфузини ошириш, давлат тилида иш юритиш мезонларига риоя қилиш” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан шоир Шарапатдин Аяпов ўзбек тилининг ривожланиш тарихи, қардош саналган ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг ўхшашлик жиҳатлари, ўзбек тилининг тўғри қўлланилишига қаратилаётган эътибор, бошқа тиллардан кириб келаётган атама сўзларга батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек,  юрист Хожабай Кабулов сўзга чиқиб, давлат тилида иш юритилиши мезонларига қатъий амал қилиниши, ходимларнинг давлат тилида иш юритилиши юзасидан доимий равишда ўз малака ва кўникмаларини ошириб бориш бўйича, шунингдек, ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида божхона ходимлари билан фикр алмашишди.

Тадбир давомида, ўзбек тилида ижод қилиб, тилимиз равнақига катта ҳисса қўшган буюк адиблар, шоир-у уламолар хотиралари ёд этилди.

Маданият ходимлари ўз ижод намуналаридан ўқиб бериб, тадбирнинг янада жозибали ўтишига ҳисса қўшишди. 

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар божхона органларида давлат тилида иш юритилиши мезонларига қатъий амал қилиниши,  ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузининг янада ошишига хизмат қилади.

20.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг