Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – хавфли иллат
2250
Ҳозирги кунда дунё миқёсида хал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупциядир.
Коррупция – хавфли иллат

Шу сабабли коррупцияни йўқ қилиш, унга қарши курашиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор ишлар оширилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Сариосиё туман 5 умумтаълим мактаби ўқитувчилар ва ўқувчилари  иштирокида “Коррупция – хавфли иллат” мавзусида тадбир ўтказилди. Кун тартибидаги масала юзасидан божхона пости бош инспектори Т.Хужамбердиев  ўз сўзида коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаб, “коррупция” — мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият эканлигини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтди.

Мазкур иллатга қарши кураш масаласига мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ жиддий эътибор қаратилиб, келинмоқда. Дарҳақиқат, республикамизда БМТ иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (EKOSOS)нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси, Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси, Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақидаги декларация, Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенцияси ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг эътироф қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда. Ушбу халқаро ҳужжатлар, шунингдек, миллий қонунчилигимизда коррупцияга қарши курашишда жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамиятларининг фаоллигини оширишга қаратилган меъёрларнинг мавжудлиги ўз олдига қонун устуворлигини таъминлаш мақсадини қўйган.      

Тадбирда сўзга чиққанлар, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, унинг оқибатлари ҳақида айтишди ҳамда ушбу хатти-ҳаракат юзасидан қонунчилик базаси мустаҳкамлаб қўйилганлиги, жазонинг муқаррарлиги тўғрисида тушунтиришлар беришди.

Учрашув сўнгида, ўқувчи ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб олишди.

 

20.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг