Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз
ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо
маънавий бойлик, буюк қадриятдир
Шавкат Мирзиёев
Мамлакатимизда эндиликда ҳар йили 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида нишонланиши йўлга қўйилди. Бу йилдан ушбу санани Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ илк маротаба кенг кўламда байрам сифатида нишонлаш арафасидамиз.
Фарғона вилояти божхона бошқармасида ҳам мазкур байрамни нишонлаш мақсадида бир қатор тадбирлар режалаштирилиб амалга оширилмоқда.
Жумладан, бошқармада “Тил – миллат кўрки” мавзусидаги тадбир ташкил этилди.
Тадбирга Фарғона давлат университети Филология факультети Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Сайёра Қурбонова таклиф этилди.
Тадбир аввалида соҳа мутахассисининг “Тил – миллат кўрки” мавзусидаги маърузаси тингланди. Маърузада ўзбек тилининг тарихи, тилнинг вазифалари, бугунги кунда ўзбек тилига берилаётган катта эътибор тўғрисида ва тил қоидалари ҳамда иш жараёнларида, шунингдек хат-ҳужжатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ва буларга йўл қўймаслик юзасидан тавсиялар берилди. Бундан ташқари тадбир сўнгида қатнашчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Бундай маънавий-маърифий тадбирларнинг мунтазам вилоят божхона бошқармасида ўтказилиб келиниши ходимларнинг маънавиятига ва дунёқарашига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмай қолмайди.
20.10.2020