Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам Қарши давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси мутахассислари, вилоят маънавият ва маърифат маркази вакиллари шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорликда “Она тили – миллат фахридир” мавзуси остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда филология фанлари доктори профессор Хўжамурод Жабборов сўзга чиқар экан, йиғилиш иштирокчиларига аввало, она тили — миллат ғурури, миллийлигимиз, буюк тарихимиз ҳамда юксак маънавиятимизнинг асоси эканлигини таъкидлаб ўтди. Узоқ йиллик тарихга эга она тилимизни қадрлаш, асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини, шунингдек, она тилимизнинг давлат ва жамият тараққиётидаги тутган муҳим ўрни тўғрисидаги ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Дарҳақиқат, ўзбек тилининг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, тилнинг давлат тили мақомидек салоҳиятини изчил ва тўлиқ рўёбга чиқариш муҳим вазифамиздир.
19.10.2020