Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тойота”даги телефон “олди-сотдиси”га чек қўйилди
1275
Товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Тойота”даги телефон “олди-сотдиси”га чек қўйилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, пойтахтимиздаги автотураргоҳларнинг биридаги фуқаро Ў.Ш. бошқарувидаги “Тоyоtа” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида, автомобил юкхонасидаги 168 миллион сўмлик 80 дона уяли алоқа воситаларини фуқаро Ю.Ж. ноқонуний тарзда шартли харидорга 15 200 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг