Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солиш масалалари бўйича учрашув ташкил этилди
1332
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-6005-сон Фармони ижроси юзасидан назорат қилувчи органлар томонидан ТИФни амалга оширишда рухсатнома ва бошқа тусдаги ҳужжатлар олиниши лозим бўлган ҳамда лицензияланадиган ва квоталанадиган товарларга нисбатан нотариф тартибга солиш чоралари қўллашни мувофиқлаштириш, ҳамкорликдаги ишларни ташкиллаштириш, шунингдек, тадбиркорларда бўлаётган муаммоли масалаларга биргаликда ечим топиш мақсадида “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонаси, Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази, Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази, Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг мутасадди раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солишда нафақат божхона, балки ваколатли идораларнинг ўрни аҳамиятли эканлиги, божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган сертификат ва рухсат берувчи тусидаги бошқа ҳужжатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали электрон равишда қабул қилинаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, божхона омборларидаги  сертификат ва рухсат берувчи тусдаги бошқа ҳужжатлар сабаб сақланаётган товарларни, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини қисқа муддатларда импортга чиқариш ва бу борада тадбиркорларга кўмак бериш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, “Ягона дарча” божхона ахборот тизимини такомиллаштириш юзасидан ваколатли идоралардан таклифлар олинди.

 Жавлон ФАРМОНОВ,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
 Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф
 тартибга солишни назорат қилиш ва божхона
экспертизаси гуруҳи катта инспектори

20.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг