Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбек тили-Миллатимиз фахри, шон-шарафи тимсолидир!
5651
Юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун — 21 октябрь санасини «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилиниб, бу йили ушбу сана илк маротаба кенг миқёсда байрам сифатида нишонланмоқда.

Ўзбек ҳалқига бу туҳфа ўзгача байрамона шукуҳ бағишлаб, юрт бўйлаб, байрамга тайёргарлик ишлари авж олган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур байрам Тошкент шаҳар божхона бошқармаси божхона ходимларида ҳам миллий ғурур ҳиссини шакллантириб, ватанпарварлик ҳиссини янада оширмоқда.

Шу муносабат билан куни кеча бошқарма ходимларидан таркиб топган бир гуруҳ божхоначиларимиз ўзбек тили ва адабиёти музейига ташриф буюриб, у ерда миллий адабиётимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган ёзувчи ва шоирларнинг асарларидан баҳраманд бўлишди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Миллий боғда Алишер Навоийга ўрнатилган ҳайкал пойига гул қўйишди.

Ўзбек тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш мақсадида, ёш ходимлар ўртасида Она тилимизнинг буюклиги, жозибадорлиги, бойлиги, бетакрорлиги ва ўзига хос фазилатларини тараннум этувчи,  “Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим” мавзусида мақолалар танлови ташкил этилди.

19.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг