Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 4,1 млн. долларлик қандолат маҳсулотларини экспорт қилди
1764
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 4 млн 132 минг АҚШ доллари қийматидаги 4058 тонна қандолат маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 4,1 млн. долларлик қандолат маҳсулотларини экспорт қилди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1847,4 тоннага кўп демакдир.

Жорий йилда қандолат маҳсулотлари экспортидан кўрилган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 87 фоизга ошди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, қандолат маҳсулотларининг 39 фоизи Қирғизистонга ва 29 фоизи Тожикистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда қандолат маҳсулотларининг Хитойга экспорти 5,1 баробарга, Афғонистонга экспорти 4,9 баробарга ва Арманистонга экспорти 4,4 баробарга ортган.

Шундай қилиб, бугунги кунда мамлакатимиздан қандолат маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар сони 9 тани ташкил этади. Улар қаторида Россия, Қозоғистон, Туркманистон ва Мўғулистон ҳам бор.

19.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг