“Ургут” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “JM Plastik” корхонасида болалар учун турли хил ўйинчоқлар ишлаб чиқарилмоқда.
17.12.2020
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ҳамда бу ўз самарасини бермоқда.
17.12.2020
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан “Ургут” эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар ўтказилди.
14.12.2020
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш давлат идоралари олдида турган муҳим вазифалардан бир саналади.
13.12.2020
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий йилнинг 5 сентябрь куни “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш” бўйича бўлиб ўтган йиғилишда аҳолини куз-қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва кўмир билан сифатли таъминлашга қаратилган бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифаларни бажарилишида божхона органлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
10.12.2020
Урганч шаҳри марказида жойлашган вилоят Ахборот кутубхона маркази биносида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг 30 октябрдаги “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳасини ўтказиш тўғрисидаги қарори ижроси доирасида “O’zLiDeP” Хоразм вилоят Кенгаши раислигида тадбиркорлар ва ишбилармон доира вакиллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида форум ўтказилди.
7.12.2020
Куни кеча Қарши шаҳрида жойлашган Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси биносида “Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликнинг долзарб масалалари” мавзусида вилоятда фаолият кўрсатувчи тўқимачилик, тикув, тери-мўйна ва пойабзал ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.
6.12.2020
Республика тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, соҳага солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш, янги иш ўринларини яратиш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
4.12.2020
Мамлакатимиздаги иқтисодиёт тармоқлари, жумладан ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятининг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиши тадбиркорларга кулайлик яратиш билан бирга, ишлаб чиқариш ва экспорт самарадорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Жиззах вилоятининг Арнасой туманида фаолиятини йўлга қўйган “Арнасой Голд Текс” МЧЖ ана шундай экспортёр корхоналардан биридир.
1.12.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 13 млн. 914 минг АҚШ доллари қийматидаги 23 404 тонна олхўри экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
27.11.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 42 млн. 515 минг АҚШ доллари қийматидаги 31 550 тонна майиз экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
27.11.2020
Бугунги кунда юртимизда тадбиркорларга ҳар томонлама кенг имкониятлар яратилиб, экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш анча соддалаштирилди. Бунда тадбиркорнинг нақди ҳам, вақти ҳам анча тежалмоқда.
27.11.2020
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойида кўтарилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят ва шаҳар Кенгашлари раислари Б.Нуриддинов ва С.Муллабоевлар иштирокида Наманган вилояти божхона бошқармасида давра суҳбати ташкил этилди.
24.11.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 8 млн. 55 минг АҚШ доллари қийматидаги 7 699 тонна ловия экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
24.11.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 4 млн. 734 минг АҚШ доллари қийматидаги 2 829 тоннадан ортиқ ковул экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
24.11.2020
Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
22.11.2020
Юрт ривожи ва тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган ишбилармон тадбиркорларга божхона соҳасида амалий ёрдам кўрсатиш, улар билан қонуний тартибда ҳамкорликда иш юритиш ва бу орқали иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлаш божхона органлари олдида турган муҳим вазифалардандир. Шу боис, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари "Diamond Carpet" МЧЖга ташриф буюришди.
22.11.2020
Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, божхона соҳасида тадбиркорлар учун қулай инвестицион муҳит яратиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
22.11.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 42 млн. 932 минг АҚШ доллари қийматидаги 48 422 тоннадан ортиқ мош экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
20.11.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 5 млн. 942 минг АҚШ доллари қийматидаги 8 301 тоннадан ортиқ нўхот экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
20.11.2020