Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 42,5 миллион долларлик майиз экспорт қилди
1592
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 42 млн. 515 минг АҚШ доллари қийматидаги 31 550 тонна майиз экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, майизнинг 28 фоизи Хитойга, 14 фоизи Қирғизистонга  ва 10 фоизи Туркияга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда майизнинг экспорти Нидерландияга
7,4 баробарга, Мўғулистонга 4,2 баробарга ва Грецияга 1,5 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Канада, Франция, Покистон, Молдова, Италия, Бангладеш ва Жанубий Кореяга майиз экспорти йўлга қўйилди.

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг