Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Арнасой Голд Текс”нинг экспорт салоҳияти янада ортади
2095
Мамлакатимиздаги иқтисодиёт тармоқлари, жумладан ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятининг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиши тадбиркорларга кулайлик яратиш билан бирга, ишлаб чиқариш ва экспорт самарадорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Жиззах вилоятининг Арнасой туманида фаолиятини йўлга қўйган “Арнасой Голд Текс” МЧЖ ана шундай экспортёр корхоналардан биридир.
“Арнасой Голд Текс”нинг экспорт салоҳияти янада ортади

Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Н.Мусамухамедов бу ерга ташриф буюриб, ушбу корхонанинг фаолияти, унинг экспорт кўрсаткичлари ва келгусидаги соҳавий режалари билан яқиндан танишди. 

Ҳозирча 50 фоизлик имконияти билан иш юритаётган ушбу корхонанинг фаолиятига эндигина бир йил тўлди. Бироқ, бу ерда маҳсулотлар 100 фоиз экспортга мос ҳолда тайёрланиб, хорижий давлатлар билан шартномалар тузилган. Шу кунга қадар корхонанинг 341 минг АҚШ долларидан зиёд маҳсулотлари “Жиззах” ТИФ божхона постида экспортга расмийлаштирилган. Корхона йил якунига қадар бу рақамларни янада юқори кўрсаткичга ўзгартиришни режалаштирган.

Айтиш керак, бундай корхоналарнинг барқарор ишлаши бюджет тушумини ҳам яхшилайди. Шу боис, тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида “Арнасой Голд Текс” МЧЖга божхона тўловларидан 15 миллиард сўмдан ортиқ имтиёз қўлланилган. Берилаётган бу каби имтиёзлар эса корхона фаолиятининг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

1.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг