Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири, Бизнес-омбудсманнинг минтақавий вакили, вилоят Иқтисодий суди, вилоят прокуратура ҳамда божхона бошқармалари масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда божхона соҳасида сўнгги йилларда тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган кенг имкониятлар, соҳа вакилларига имтиёз ва енгилликлар бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бу борада тайёрланган таҳлилий кўрсаткичларга эга тарқатма материаллар орқали тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида вилоят Иқтисодий суд раиси сўзга чиқар экан, йиғилиш иштирокчиларига ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги қонуний ҳужжатлар ҳам такомиллаштириб борилаётганлигини, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида эканлигини эслатиб ўтди.
Учрашув сўнггида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоб олишди.
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
6.12.2020