Мана шу мақсадда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси“Сирғали” ТИФ божхона постиходимлари томонидан пойтахтимиз ҳудудида жойлашган “М-TYRE DISTRIBUTION” корхонасида корхона директори У.Хожамбердиев, директор ўринбосари Р.Юлчиев ва тижорат директори Т.Турсунбоевлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда экспорт-импорт жараёнлари билан боғлиқ корхонадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Мазкур корхона Хитой ва Европа давлатларидан юк ва махсус транспорт воситаларига "шина" товарларини импорт қилиш билан шуғулланади.
Корхонада 16 нафар ходим фаолият юритади. Корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида1 млн 949,8 минг АҚШ доллари қийматидаги “шина” товарлари импорт қилиниб, 17,7 млрд сўм миқдорда давлат бюджетига божхона тўловлари ундирилган.
Учрашув давомида корхона вакилларига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 394-сонли ҳамда 2020 йил 9 ноябрдаги “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 700-сонли қарорлари талаблари бўйича тушунтиришлар берилди.
Учрашув якунида корхона вакиллари божхона расмийлаштирув жараёнларига оид ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Д.Хамидов, “Сирғали” ТИФ божхона пости ходими
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 20 бошқарма прокурори
22.11.2020