Сайёр учрашувда ишчи гуруҳ “Ургут” эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар билан ҳам танишдилар.
Хусусан, “Urgut Mikro Metal”, “Yec Gilam”, “Ideal Lather Teks”, “Leather Shoes”, “Ur Jeans”, “Real Sport Shoes” каби корхоналарга борилиб, у ердаги ишлаб чиқариш жараёни, чет элдан импорт қилинаётган хом-ашёлар, хорижга чиқарилаётган тайёр экспорт маҳсулотлари кўздан кечирилди. Тадбиркорлик субъектларидан ўнлаб мурожаатлар келиб тушди.
Жумладан, ўтказилган учрашувда мурожаатчилар томонидан импортга олиб келинаётган товарларнинг ТИФ ТН коди ва божхона қиймати ва бошқа бир қатор масалалар кўтарилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида божхона фаолиятига бевосита тааллуқли бўлган айрим муаммолар жойида ҳал этилди.
Масалан, “Ur Jeans” МЧЖ вакили Б.Халимов томонидан импортга олиб келинаётган юкларининг ТИФ ТН коди бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати вилоят божхона бошқармасининг Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш гуруҳи томонидан кўмак берилиши белгиланди.
Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорлик субъектларига бир қатор норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш” тўғрисида ПФ-6011-сон фармонига мувофиқ божхона имтиёзлари бекор қилинганлиги тадбиркорларга етказилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ Ургут туманида муддати ўтган дебиторлик қарздорликларни бартараф этиш бўйича бир қатор корхона раҳбарларига кўрсатмалар бериб ўтди.
Шу билан бирга, ишчи гуруҳнинг жойларда ўтказилган учрашувлари давомида тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.
Мазкур учрашувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.
14.12.2020