Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 5,9 миллион долларлик нўхот экспорт қилди
1036
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 5 млн. 942 минг АҚШ доллари қийматидаги 8 301 тоннадан ортиқ нўхот экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 5,9 миллион долларлик нўхот экспорт қилди

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 352 тонна кўп нўхот экпорт қилинган бўлиб 4 фоизга ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, нўхотнинг 35 фоизи Афғонистонга, 21 фоизи Туркияга ва 13 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда нўхотнинг экспорти Нидерландияга 4,7 баробарга, Германияга 3,3 баробарга ва Бирлашган қиролликка 9 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Озарбайжон, Бангладеш, Италия ва Кореяга нўхот экспорти йўлга қўйилди.

20.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг