Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 4,7 миллион долларлик ковул экспорт қилди
1400
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 4 млн. 734 минг АҚШ доллари қийматидаги 2 829 тоннадан ортиқ ковул экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 4,7 миллион долларлик ковул экспорт қилди

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 27 тонна кўп ковул экпорт қилинди.

Экспорт қилинган ковул натижасида юртимизга валюта тушумлари эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 170 минг долларга кўпайиб, 4 фоиз ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, ковулнинг 80 фоизи Туркияга ва 14 фоизи Италияга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда ковулнинг экспорти АҚШга салкам
2 баробарга ортган.

24.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг