Корхона 2015 йилда иш фаолиятини йўлга қўйган. Бир кунда ўртача 3000 кв/метр гилам ишлаб чиқаришга мўлжалланган ушбу корхона ҳозирда 30 дан ортиқ аҳолини иш билан таъминлаган. Корхонада 5 хил турдаги сифатли гиламлар ишлаб чиқарилиб, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилинмоқда. 2019-2020 йиллар давомида корхона томонидан ишлаб чиқарилган 5 миллиард сўмлик экспортга мўлжалланган гиламлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.
Тадбиркорга яқиндан кўмакчи бўлиш, уларга сифатли божхона хизматини кўрсатиш, қолаверса, олиб кирилган маҳсулот ёки асбоб-ускуналарга божхона тўловларидан имтиёзлар бериш экспорт кўрсаткичи янада ошишига муҳим омил бўлади. Шу боис, Жиззах эркин иқтисодий зонасида фаолият юритиб келаётган "Diamond Carpet" МЧЖ номига импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида 2020 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида божхона тўловлари жами 718,5 млн.сўм имтиёз берилган.
Айтиш керак, бугун тадбиркорларга барча соҳаларда кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижасида маҳаллий ишлаб чиқариш, экспорт кўрсаткичлари тобора юқорилаб бораверади. Бу эса юртимиз иқтисодиётининг янада ривожланишига ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилади.
22.11.2020