Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 8 миллион долларлик ловия экспорт қилди
1409
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 8 млн. 55 минг АҚШ доллари қийматидаги 7 699 тонна ловия экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 8 миллион долларлик  ловия экспорт қилди

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, ловиянинг 29 фоизи Грузияга, салкам 23 фоизи Қирғизистонга, 9 фоизи Озарбайжонга  ва 9 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда ловиянинг экспорти Руминияга 3,8 баробарга ва Латвияга 2,5 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Бельгия, Венгрия ва Австралияга ловия экспорти йўлга қўйилди.

24.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг