Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форумида божхоначилар муносиб иштирок этишди
1565
Урганч шаҳри марказида жойлашган вилоят Ахборот кутубхона маркази биносида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг 30 октябрдаги “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳасини ўтказиш тўғрисидаги қарори ижроси доирасида “O’zLiDeP” Хоразм вилоят Кенгаши раислигида тадбиркорлар ва ишбилармон доира вакиллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида форум ўтказилди.
 Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форумида божхоначилар муносиб иштирок этишди

Форумда вилоят божхона бошқармаси ходимлари муносиб иштирок этиб, сўнгги йилларда божхона соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилганлиги, божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида ҳалол фаолият олиб борувчи тадбиркорларимизга енгилликлар берилиб, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёз ва қулайликлар хусусида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди.

Хулоса ўрнида, эндиликда божхона органлари тадбиркорга хизмат кўрсатувчи ва кўмакчи бизнес-ҳамкор идора сифатида ислоҳ қилиниши таъкидлаб ўтилди.

Форум якунида тадбиркорлар ва ишбилармон доира вакиллари ҳамда депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

 

 

 

 

7.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг