Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди
1666
Республика тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, соҳага солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш, янги иш ўринларини яратиш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди

Хусусан, “Zelal Tekstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона трикотаж матолар ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик корхоналардан бири ҳисобланади.

“Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари корхонанинг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда корхона вакилларига амалий ёрдам бериб келишмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов корхонага ташриф буюриб, корхонанинг фаолияти, унинг экспорт кўрсаткичлари, экспорт-импорт операцияларидаги учраётган муаммолари ва келгусидаги соҳавий режалари билан яқиндан танишди.

Учрашувда Т.Саидов корхона раҳбари ва вакиллари билан ўзаро суҳбат қилди.

– Ўзбекистонда 2016 йилдан буён ҳамкорликда фаолият олиб бормоқдамиз, – дейди корхона раҳбари Фират Дени, – Корхона ташкил этилган дастлабки йилларда ишлаб чиқариш ҳажми анча кам ва ишчилар сони ҳам шунга яраша эди. Бугун тадбиркорлик субъектлари ва биз каби инвесторларга яратиб берилган имкониятлар сабаб фаолиятимиз тубдан ўзгарди. Бу учун албатта ташаккур айтамиз. Ҳозирда корхонамиз бир кеча-кундузда қарийб 100 тонна ип-калавадан тайёр мато ишлаб чиқариш қувватига эга. Технологик жиҳозларимиз замонавий ва хориждан божхона имтиёзлари билан келтирилган. Маҳсулотларимиз экспортида ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳужжатлар айланмаси онлайн бўлиб, экспортда божхона расмийлащтируви вақт сарфига 2 соат кетмоқда.

Мазкур корхонага ўрнатилган замонавий технологик асбоб-ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган трикотаж  матолар асосан Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига  экспорт қилинмоқда.

4.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг