Корхонага Хитойдан ускуналар келтириб, 48 нафар ишчи билан маҳаллий хомашёдан 80 турдан ортиқ болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарилмоқда.
Бугунги кунда мазкур корхонанинг маҳсулотлари ички бозордан ташқари, Россия, Қозоғистон, Тожикистон давлатларига ҳам сотилмоқда. Яқинда Афғонистон билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Корхонада йилига
35 минг донагача маҳсулот тайёрланади ва унинг 60 фоизи, яъни 600-650 минг долларлик маҳсулот экспортга чиқарилади.
Иқтисодий зонада жойлашган “YEC гиламлари” корхонасида оддий грануладан тайёр ва бежирим гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Тайёр маҳсулотгача тўрт босқич бажариладиган корхонада дастлаб грануладан зарур рангдаги ип тайёрланади. Сўнгра корхона цехларида босқичма-босқич жараёнлар давом этиб, якунда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Аҳамиятлиси, Бангладеш давлатидан келтириладиган канапни айтмаса гилам учун ишлатиладиган 15 турдаги хомашёнинг барчаси маҳаллий корхоналардан олинади. 200 нафар ишчи меҳнат қиладиган корхонада Туркия, Бельгия ва бошқа давлатларнинг илғор технологиялари ўрнатилиб, йилига 1 миллион 250 минг квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотлари тайёрланмоқда.
- Ушбу лойиҳа 20 миллион евро миқдоридаги маблағ ҳисобидан ташкил этилди, - дейди корхона раҳбари Аслиддин Салоҳиддинов. – Ҳозирда корхонада йилига 5400 тонна ип ва шу ипдан 1 миллион 200 минг квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотлари тайёрланади. Маҳсулот қўшни давлатлардан ташқари, Озарбайжон, Арманистон ва Японияга, кейинги йилдан эса АҚШга гилам экспорт қилиш режалаштирилган.
Иқтисодий зонада 2 миллион доллар маблағ ҳисобидан бунёд этилган “Ургут микро-металл” МЧЖ корхонасида бугунги кунда ички бозорда талаб юқори бўлган болалар тагликлари, скотч, тиш чўткаси ва бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда. Хорижнинг илғор технологиялари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозордан ташқари, МДҲ давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.
“Ургут” эркин иқтисодий зонасида жойлашган корхоналар томонидан амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари жараёнида божхона ходимлари яқиндан кўмак бериб келишмоқда.
17.12.2020