Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
1477
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш давлат идоралари олдида турган муҳим вазифалардан бир саналади.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви мутахассислари иштирокида божхона соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Караманов очиб бериб, бугунги кунда тадбиркорларнинг божхона соҳасига оид муаммо ва таклифларини ўрганиш ва бу орқали уларга кўмаклашиш божхона органларининг асосий мақсади эканлигини такидлаб ўтди.

Шунингдек очиқ мулоқот давомида бошқарма масъул ходимлари томонидан божхона соҳасидаги энг сўнгги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тадбиркорларга етказилди.

Сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 750-сон Қарори юзасидан тадбир иштирокчиларига тушунтиришлар беришди.

Тадбир якунида Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлар ўртасида аноним сўровнома ўтказилиб, тадбиркорларга коррупцияга қарши биргаликда курашиш юзасидан ҳамкорлик учун бошқарманинг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақами эслатиб ўтилди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

 

 

13.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг