Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган вилояти божхона бошқармасида Касаба уюшмаси фаолияти сарҳисоб қилинди
1699
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойида кўтарилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят ва шаҳар Кенгашлари раислари Б.Нуриддинов ва С.Муллабоевлар иштирокида Наманган вилояти божхона бошқармасида давра суҳбати ташкил этилди.
Наманган вилояти божхона бошқармасида Касаба уюшмаси фаолияти сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қатнашчиларига йўлланган Мурожаати Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида кенг тарғиб қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгаши раиси Б.Нуриддинов тадбир иштирокчиларига қурултойда муҳокама қилинган масалалар, дунё ҳамжамиятининг йирик халқаро ташкилотлари раҳбарларининг Қурултойга юборган табриклари ҳамда Қурултойда қабул қилинган қарорларнинг ижроси юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, чора-тадбирларни тушинтириб берди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар Кенгаши раиси С.Муллабоев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаатини етказди.

Бундан ташқари, Наманган вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси раиси М.Абдуллаевнинг божхона ходимларинг касаба уюшмасига аъзо бўлган кейинги икки йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида йиғилиш қатнашчиларига маълумот берди.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси касаба уюшмаси томонидан ушбу давр мобайнида ходимларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий рағбатлантириш, ходимларни соғлигини тиклаш ва бошқа йўналишлар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди:

– Икки йилдан буён нишонланаётган “26 январь – божхона ходимлари куни” касб байрами муносабати билан намунали хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар Кенгаши томонидан ҳар йили маиший техникалар совға қилинмоқда.

Хусусан,  ёлланма ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг бемор бўлган икки нафар ходимларга жами 4,4 млн сўм моддий ёрдам пуллари берилди;

– божхона ходимларининг фарзандлари ёзги таътилни мароқли ўтказиш мақсадида вилоят худудидаги 4 та болалар оромгоҳларига касаба уюшмаси ҳисобидан сўмлик йўлланмалар учун пул ўтказилиб, уларнинг дам олишлари ташкиллаштирилди;

– ходимлар ўртасида спортни оммалаштириш, спорт соғломлаштириш ишларини ташкил этиш мақсадида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши томонидан 14 нафар божхона ходимларига мазкур сув спорт саройига имтиёзли абономентлар олиб берилди;

Ходимларнинг маданий дам олишларини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида ўтказилган театр ҳамда концерт дастурларига Касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан чипталар олиб берилди;

Натижада, Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг вилоят босқичида, фаолияти бошланганига эндигина бир йил бўлган Наманган вилояти божхона бошқармасининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти эътироф этилиб, ғолибликни қўлга киритди. Наманган вилояти божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси “Энг намунали бошланғич ташкилот” номинацияси бўйича диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Давра суҳбатида Кенгаш раисларига божхона ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, йиғилиш қизғин ва сермазмун ўтди.

М.Абдуллаев

Наманган вилояти божхона бошқармаси

Касаба уюшма қўмитаси раиси

 

24.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг