Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи
1464
Бугунги кунда юртимизда тадбиркорларга ҳар томонлама кенг имкониятлар яратилиб, экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш анча соддалаштирилди. Бунда тадбиркорнинг нақди ҳам, вақти ҳам анча тежалмоқда.

Мазкур йўналишда ҳамкорликда ишларни жонлантириш мақсадида, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ТИФ божхона постида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

Унда “Арк-булоқ” ТИФ божхона пости бошлиғи Ғ.Носиров, божхона пости тасарруфидаги божхона омборлари раҳбарлари ва сертификатловчи ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда “Арк-булоқ” ТИФ божхона пости бошлиғи Ғ.Носиров сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан иштирокчиларни таништириб, ўз сўзида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Биз иқтисодиётимизни янада эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш сиёсатини бундан кейин ҳам қатъий давом эттирамиз. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг олдида пайдо бўладиган тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш масаласи давлат раҳбари сифатида менинг доимий эътиборим ва назоратимда бўлади” дея таъкидлаган иқтибосларини келтирди.

Учрашув давомида тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатимизда бизнес муҳитини яхшилашда нафақат божхона, балки барча ваколатли идораларнинг ўрни аҳамиятли эканлиги таъкидланиб, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш, божхона омборларидаги сертификат ва рухсат берувчи тусдаги бошқа ҳужжатлар сабаб сақланаётган товарларни, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини қисқа муддатларда эркин муомалага чиқариш ва бу борада тадбиркорларга кўмак бериш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда божхона постида тун-у кун экспорт-импорт операциялари амалга ошириб келинаётганлиги, шунингдек, сертификатловчи ташкилотлар ва божхона омбори раҳбаларидан кўрсатилаётган хизмат нархларини қайта кўриб чиқиб, камайтириш бўйича, божхона омборида турган товарлардан намуналар олиш жараёнларини соддалаштириш ва электронлаштириш тўғрисида таклифлар билдирилди.

Якунда, учрашув қатнашчиларига миннатдорчилик билдирилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзаро ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш лозимлиги таъкидланди.  

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг