Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Жорий йилнинг 21-23 июнь кунлари Беларус Республикасининг Минск шахрида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг навбатдаги 22-мажлиси бўлиб ўтди.

24.06.2022

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида ўқув курслари ташкил этилди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Идоралараро мобил гуруҳларни ташкил этиш орқали Ўзбекистонда афғон ва синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш” қўшма ташаббуси доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан 2 босқичли ўқув курслари ташкил этилди.

19.06.2022

Қонунчилик янгиликлари ходимларга етказилди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сон Фармони қабул қилинди.

30.04.2022

Нақд пулларни олиб ўтиш тартиби билан танишмисиз? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Божхона қонунчилигининг амалдаги нормаларига кўра жисмоний шахслар чегара божхона постлари орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш чоғида чегараланмаган миқдорда нақд хорижий ва миллий валюталарни олиб киришлари мумкин. Бунда, 70.000.000 сўм эквивалентидаги валюталар ёзма декларацияланиши ва божхона ҳодимига маълум қилиниши лозим.

30.04.2022

Божхона аудити — Ҳалол тадбиркорларнинг ҳимоя тизимидир! Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Божхона аудити — бу товарларнинг эркин муомалага чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳисобланиб, ушбу йўналиш бугунги кунда бутун дунёда кенг кўламли амалиётга жорий этилган.

29.04.2022

Иқтисодиётимиз барқарорлиги таъминланган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Бугун ҳалқаро майдондаги таҳликали вазият мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

29.04.2022

Заргарлик буюмларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби билан танишмисиз? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Республикамизда божхона тартиб таомилларини соддалаштириш ва божхона ўловлари ундириладиган товарлар рўйхатини қисқартиш орқали юртдошларимиз учун чегара божхона постларидан ўтишларида бир мунча қулайликлар яратилган. Шу каби қулайликлардан бири 2018 йил 8 февралда қабул қилинган ПҚ-3512 сонли Президент қароридир.

29.04.2022

Божхоначилар ҳарбий дала амалий машғулотларида иштирок этишди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Давлат божхона қўмитаси раҳбариятининг ташаббуси билан бир гуруҳ божхона ходимлари илк ҳарбий дала амалий машғулотларини ўташди.

13.04.2022

Ёввойи ҳайвонларни олиб кириш тартиби билан танишмисиз? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Дунё бўйлаб ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси энг сердаромад соҳага айланиб бормоқда. Ўйлаб кўринг, бир бош ноёб зотдаги маймун ёки лочин қора бозорда 100-200 минг АҚШ долларига баҳоланаётган бўлса, бу ҳар қандай броконьерни қизиқтириб қўйиши, табиий!

8.04.2022

Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходималари ўртасида семинар тренинг бўлиб ўтди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Навоий вилоятида “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси”га бағишланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

6.04.2022

Марказий божхона лабораториясида ўқув семинари бўлиб ўтди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилаётган экспертиза ишончлилигини таъминлаш ва ходимларнинг билимларини ошириш мақсадида мунтазам тарзда ўқув курслари ўтказилиб келинмоқда.

1.04.2022

Самарқандда ходимларнинг малакаси оширилди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг божхона иши йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув машғулоти бўлиб ўтмоқда.

29.03.2022

Нақд хорижий валюталар олиб чиқиш тартиби билан танишмисиз? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳозирги кунда жисмоний шахслар республикадан 100 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни ҳеч қандай чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин. Бунда 70 миллион сўм эквивалентидаги нақд валюталарни йўловчи божхона декларациясини тўлдирмаган ҳолда олиб чиқиш мумкин.

26.03.2022

Миллий кинология марказига 3 бош бельгия овчаркаси ва 2 бош немис овчаркаси олиб келинди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилоти гиёҳванд моддалар устидан назорат қилиш ва жиноятларнинг олдини олиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилоти ўртасидаги фаол ҳамкорлик кинология соҳасида ҳам ўзининг янги босқичига кўтарилмоқда.

24.03.2022

Самарқандда божхоначилар учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Жорий йилнинг 10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи давомида Самарқанд халқаро аэропортини кўздан кечирар экан, аэропорт орқали мамлакатимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар, туристлар ҳамда йўловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Самарқанд халқаро аэропортида илк бор “божхоначисиз – назорат” тизимини ташкил этиш юзасидан топшириқ берган эди.

18.03.2022

Суд экспертизасини ўтказиш бўйича йўриқнома тасдиқланди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Давлат божхона қўмитасининг тегишли қарори билан суд экспертизасини ўтказиш юзасидан йўриқнома тасдиқланди.

10.03.2022

“Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида давра суҳбати бўлиб ўтди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бизнес юритиш шарт-шароитларини янада яхшилаш, ушбу соҳани ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

2.03.2022

Миллий кинология марказида “Хизмат итларини психотроп моддаларни қидиришга ўргатиш” мавзусида видеоконференция тарзида семинар тренинг бўлиб ўтди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Тадбир жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси божхона хизматлари ўртасида имзоланган комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ ташкил қилинди.

9.12.2021

Фуқаролар хуқуқларини таъминлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Божхоначилар томонидан аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини процессуал тўғри расмийлаштириш, қонун нормаларига оғишмай амал қилиш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, қолаверса давлатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда тергов, суд ва прокуратура органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш божхона органлари олдида турган долзарб масалалардан биридир.

25.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг