Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда божхоначилар учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтди
975
Жорий йилнинг 10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи давомида Самарқанд халқаро аэропортини кўздан кечирар экан, аэропорт орқали мамлакатимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар, туристлар ҳамда йўловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Самарқанд халқаро аэропортида илк бор “божхоначисиз – назорат” тизимини ташкил этиш юзасидан топшириқ берган эди.
Самарқандда божхоначилар учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

“Божхоначисиз-назорат” нима дегани? Бунда йўловчилар республика ҳудудидан чиқиб кетишларида божхона хизматига бевосита дуч келмасдан, ҳатто божхона хизмати борлигини сезмасдан божхона назоратидан ўтишади.
Божхона ходими йўловчиларнинг хатти-ҳаракатларини ақлли камералар тасвирлари орқали кузатиш асосида профайлингдан ўтказиб, хавф кўрсаткичлари чуқур таҳлиллар асосида йўловчилар ажратиб олиниб божхона кўригидан ўтказилади.
Ушбу тизим йўловчилар учун қуйидаги қулайликларни тақдим этади:
- йўловчиларнинг вақти тежалади;
- аэропорт ҳудудида ҳаракатланиш бир мунча осонлашади;
- хавф аниқланмаган йўловчилар божхона ходими билан умуман учрашишмайди;
- 99 фоиз йўловчилар соддалаштирилган тартибда божхона назоратидан ўтишади;
- қонунга итоат қилувчи йўловчилар рағбатлантирилади.
Бу йўналишда “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимларининг малакасини ошириш учун Божхона институти қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети катта ўқитувчиси Миракрам Қодиров томонидан ўқув машғулотлари ўтказилди.
Дарс давомида ходимлар пост орқали ҳаракатланаётган йўловчиларнинг хатти-ҳаракати, мулоқоти орқали уларнинг мақсадини англаб олиш усулларини ўрганиб боришди.
Эслатиб ўтамиз, “Божхоначисиз-назорат” тизими Самарқанд халқаро аэропортида тажриба тариқасида йўлга қўйилгач, сўнгра республикамизнинг бошқа аэропортларида ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

18.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг