Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг салбий оқибатлари бўйича тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда
1483
Мана янги 2022 йилни кутиб олишимизга ҳам саноқли кунлар қолди.
Пиротехника воситаларининг салбий оқибатлари бўйича тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Бу орада уддабурон “тадбиркорлар” саъй-ҳаракати билан пиротехника воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси кўпаймоқда. Шу сабабдан ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан пиротехника воситаларининг қонунга зид савдосини олдини олиш, бу турдаги воситалардан фойдаланиш натижасида юзага келадиган нохуш ҳолатлар ҳақида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Телевидение, радио, нашрлар ва ижтимоий тармоқларда турли хилдаги чиқишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам доимий равишда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, куни кеча бошқарманинг масъул ходимлари Қарши шаҳрида жойлашган 1 ва 29-сонли умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, ушбу мактаблардаги юқори синф ўқувчиларига пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Бўлиб ўтаётган тадбирларда ёшлар мавзусига оид тарқатма материаллар тақдим этилди.

Дарҳақиқат, пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари балки фаол фуқаролик позициясига эга шахс сифатида ҳам ҳар биримиз бундай ҳолатларга қарши курашишимиз лозим.

Сабаби, осойишталигимиз, хавфсизлигимиз ва энг аввало, фарзандларимиз, эртамиз эгаларининг саломатлиги ҳақида гап кетар экан, бу борада ҳеч биримизнинг лоқайд бўлишимизга ҳаққимиз йўқ.

22.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг