Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталар олиб чиқиш тартиби билан танишмисиз?
859
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳозирги кунда жисмоний шахслар республикадан 100 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни ҳеч қандай чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин. Бунда 70 миллион сўм эквивалентидаги нақд валюталарни йўловчи божхона декларациясини тўлдирмаган ҳолда олиб чиқиш мумкин.
Нақд хорижий валюталар олиб чиқиш тартиби билан танишмисиз?

Ушбу суммадан юқори бўлган қийматдаги валюталарни эса резидентлар томонидан — хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;

норезидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек, республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида олиб чиқилиши мумкин.

Мазкур тартиб фақат нақд пул маблағларини олиб чиқилишига тадбиқ этилган бўлиб, халқаро пластик карталарда исталган миқдорда пул маблағларини олиб чиқиш мумкин.

Ўз навбатида божхона органлари валюта назоратини амалга оширувчи органлардан бири ҳисобланади ва ўз ваколати доирасида нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш олиб боради.

Хусусан, жорий йилнинг март ойи давомида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ҳодимлари томонидан аниқланган 11 та ҳолатда 469 миллион сўм эквивалентидаги АҚШ доллари, Россия рубли, Покистон рупияси, Саудия Арабистони риали ва Қозоғистон тенгесининг ноқонуний олиб чиқилиши олди олинган.

"Тошкент АЭРО" ИБК
Ахборот хизмати

 

26.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг