Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди
552
Жорий йилнинг 21-23 июнь кунлари Беларус Республикасининг Минск шахрида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг навбатдаги 22-мажлиси бўлиб ўтди.
МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

Ушбу мажлисда Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон божхона хизматларининг масъул вакиллари ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг терроризмга қарши курашиш маркази, чегара қўшинлари қўмондонлари Кенгашининг мувофиқлаштирувчи хизмати вакиллари иштирок этди.

Мазкур тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Чориев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Тадбирда 15 дан ортик муҳим ва долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Жумладан, томонлар МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прикурсорларнинг ноқонуний халкаро айланмасига қарши курашишдаги келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, божхона соҳасидаги ҳуқубузарликлар ва жиноятларни олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, божхона текширувлари ва суриштирув масалалари бўйича ўтказилган эксперт йиғилишида Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни электрон кўриб чиқиш амалиёти ижобий  янгилик сифатида эътироф этилди.        

Эслатиб ўтамиз, МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг контрабанда ва божхона қонучилиги бузилишига қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган қўмита доимий коллегиал орган ҳисобланиб, 2008 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Қўмита таркибида гиёҳванд воситаларининг халқаро савдосига, иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш, божхона текширувлари ва суриштирув масалалари, кинология, ходимларнинг малакасини ошириш, ахборот-таҳлилий ҳамкорлик, интернет майдонидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш каби масалалар билан шуғулланувчи 6 та ихтисослашган ишчи гуруҳлар мавжуд.

 

 

24.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг