Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби билан танишмисиз?
1204
Республикамизда божхона тартиб таомилларини соддалаштириш ва божхона ўловлари ундириладиган товарлар рўйхатини қисқартиш орқали юртдошларимиз учун чегара божхона постларидан ўтишларида бир мунча қулайликлар яратилган. Шу каби қулайликлардан бири 2018 йил 8 февралда қабул қилинган ПҚ-3512 сонли Президент қароридир.

Ушбу қарор билан чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар учун товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш меъёрлари белгиланди. Эндиликда жисмоний шахслар халқаро аэропортлар орқали божхона чегарасини кесиб ўтганларида 2000 АҚШ доллари эквивалентидаги товарларни божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин. Тижорат мақсадидаги товарлар бундан мустасно. Шунингдек, 2000 АҚШ доллари эквиваленти доирасида 2 литрдан кўп бўлмаган алкоголь маҳсулотларини,                        10 қутигача тамаки маҳсулотларини, 3 донагача парфюмерия воситаларини ва                  65 граммгача бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасига ҳеч қандай божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин.

Заргарлик буюмларини олиб чиқиш тартибини кўрадиган бўлсак 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721 Президент Фармонига асосан жисмоний шахсларга қиймати 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади. Лекин, Божхона Кодекси                         260 моддаси б бандига мувофиқ жисмоний шахсларнинг тижорат мақсадларидаги товарлари божхона юк декларациясини тўлдирган ҳолда олиб чиқилиши мумкин. Мисол учун Сиз ўзингизга тегишли икки дона билак узукни қўлингизга таққан ҳолда чегара божхона постини кесиб ўтмоқдасиз, ушбу билак узукларнинг нарҳи 6000 АҚШ долларини ташкил этади, бу ҳолатда сиз йўловчи божхона декларациясини тўлдириб уни божхона ҳодимига тақдим қилишингиз лозим бўлади. Агарда, ҳудди шу суммадаги билак узукларни тижорат мақсадида олиб чиқаётган бўлсангиз, унда тегишли тартибда божхона органларига божхона юк декларациясини тақдим қилишингиз лозим бўлади.

Албатта, мазкур тартиблар ҳабардор бўлиб туриб ҳам енгил фойда ортидан қувадиган инсонлар ҳам йўқ эмас ва бундай ҳолатларга қарши божхона органлари томонидан кескин чоралар кўрилмоқда. 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ҳодимлари томонидан аниқланган 81 та божхона қонунчилиги бузилиши холатларида қиймати 3 миллиард 836 миллион сўмдан ортиқ бўлган 8700 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилиши олди олинган. Аниқланган ҳолатларнинг аксари мақсадли божхона қонунчилиги бузилиши бўлиб, айрим ҳолларда йшловчилар қонунчилик нормаларини билмаган ҳолда бузишган. Шу сабабли, чегара божхона постларини кесиб ўтаётганингизда ўз манфаатингиз учун, божхона қонунчилиги нормалари билан танишиб чиқишингизни, саволлар туғилганида божхоначи-инспекторларга мурожаат қилишингизни ёки Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамларига мурожаат қилишингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Тошкент АЭРО ИБК
Ахборот хизмати


 

 

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг