Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иқтисодиётимиз барқарорлиги таъминланган
782
Бугун ҳалқаро майдондаги таҳликали вазият мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Мана шундай мураккаб вазиятларда иқисодиётимизда эришилган ютуқларни сақлаб қолиш ва барқарорликни таъминлаш эса муҳим вазифа.

Жаҳон миқёсида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги ва унинг таннархи юқорилиги кузатилмоқда.

Хўш, бундай вазиятда мамлакатимизда қандай тадбирлар қўлланилмоқда?

Пандемия шароитида Ўзбекистон Республикаси Президентиинг қарор ва фармонлари асосида маҳсулот етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчиларга, экспортёр корхоналарга айрим солиқлар ҳамда божхона соҳасида берилган имтиёзлар пандемия асоратларини юмшатишга ёрдам берди.

Бу маҳсулотлар тури ва ҳажми билан боғлиқ кўрсаткични барқарорлаштиришга, меҳнат бозорини талофатлардан ҳимоя қилишга замин яратди.

Дунёда ҳукм сураётган барқарор бўлмаган вазият кузатилаётган бир шароитда жорий йилнинг 23 март куни Давлатимиз раҳбари раислигида иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда тадбиркорлар билан кунлик мулоқот ўрнатиб, уларнинг лойиҳалари, ишлаб чиқариш фаолияти, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, буғдой, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи тадиркорларга кўмак бериш  орқали аҳоли талабини қондириш каби муҳим топшириқлар берилди.

2022 йилнинг дастлабки чораги давомида Тошкент шаҳрига 165,1 млн. долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган бўлиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 16% га кўп эканлигини кўришимиз мумкин.

Шу билан бирга, 20,0 млн. долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари хорижий давлатлар бозорига экспорт қилинган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари Қозоғистон, Белоруссия, Россия, Покистон Туркия, Полша ва АҚШ каби давлатлардан импорт қилинган.

Буғдой, ун, гўшт, ёғ, картошка, шакар каби товарлари озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг асосий қисмини ташкил этмоқда.

Амалдаги қонунчилик талаблари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг божхона расмийлаштирувида мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулосаси, ветеринария гувоҳномаси ҳамда карантин рухсатномаси бўлиши талаб этилади.

Ҳозирда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали онлайн режимида қабул қилинмоқда.

Бу эа тадбиркорларнинг  вақт ва ҳаражатларини қисқаришига имкон бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги “Ташқи савдо иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур фармон билан тадбиркорларга

қатор қулайлик ва имтиёзлар берилди.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан 2023 йил 1 апрелига қадар маҳаллий корхоналарга Европа иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспортида ташиш харажатларини 70 % гача компенсация қилишга субсидиялар, қўшни давлатларга юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспортида ташиш харажатларини 50 % гача компенсация қилишга субсидиялар берилади.

 “Божхона омбори” режимида 6 ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашни тақиқловчи тартиб эса бекор қилинди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида товарларнинг, жумладан озиқ-овқат маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви соддалашган тартибда амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, пойтахт божхоначилари ваколатли идоралар билан ҳамкорликда республикага турли йўллар билан ноқонуний, сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилинишига қарши қаратилган чораларни кўриб боришмоқда.

2022 йилниг ўтган даври мобайнида 6 та ҳолатда салкам 40 млн. сўмлик 5,6 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсиз эканлиги, шунингдек ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний йўллар орқали олиб кирилаётганлиги аниқланган.

Шу ўринда, келгусида ҳам импортни оптималлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва бозорларда нарх-наволарнинг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш, тадбиркорлик фаолияти, ҳусусан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари олдидаги энг устувор  йўналишлардан бўлиб қолади.

Толибжон Саидов,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи

 

 

  

 

 

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг