Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Суд экспертизасини ўтказиш бўйича йўриқнома тасдиқланди
1078
Давлат божхона қўмитасининг тегишли қарори билан суд экспертизасини ўтказиш юзасидан йўриқнома тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистан Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомига мувофиқ, Давлат божхона хизмати органларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди.

Давлат божхона хизмати органларида суд экспертизасини Марказий божхона лабораторияси  томонидан ўтказилади.

Экспертиза муассасасида суд экспертизаси фуқаролик, иқтисодий, жиноят ишлари (шу жумладан, терговга қадар текширув материаллари), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг қарори, суд ажримига мувофик ёхуд жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари хамда адвокат сўрови бўйича шартнома асосида ўтказилади.

Экспертиза муассасасида суд экспертизасининг қуйидаги турлари ўтказилади:

ўсимлик, синтетик гиёҳдандлик воситалари ва моддалари экспертизаси;

психотроп моддалар ва прекурсорлар экспертизаси;

қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмлари экспертизаси;

кучли таъсир килувчи моддалар экспертизаси;

махсус кимёвий моддалар экспертизаси;

хатшунослик экспертизаси;

ҳужжатларнинг техник экспертизаси.

Экспертиза муассасасида тегишли мутахассислар, зарур техник воситалар бўлганда бошқа турдаги экспертизалар ҳам ўтказилиши мумкин.

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг