Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунчилик янгиликлари ходимларга етказилди
834
Жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сон Фармони қабул қилинди.
Қонунчилик янгиликлари ходимларга етказилди

Мазкур Фармон мазмун-моҳиятини тўғри тушуниш, меъёрий ҳужжат талабларини амалиётда тўғри қўллаш, қолаверса тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Zoom платформаси орқали хизмат ўқув машғулоти ташкил этилди.

Фармон билан қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

➖ эндиликда товарларни қайта ишлаш операциялари рўйхати қадоқлаш, ўраш, саралаш, тозалаш, бошқа товарларга мослаштириш ва ускуналарни модернизация қилиш хизматлари билан тўлдирилди;

➖ товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш ҳамда санитария-эпидемиологик хулосани тақдим этиш талаб этилмайди;

➖ махсус иқтисодий зона иштирокчилари ва ваколатли иқтисодий операторлари учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тартиби қўлланилмайди;

➖ айнан бир хил турдаги товарларни қайта ишлаш бўйича, контрактлар сонидан қатъи назар, 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга умумий рухсатнома берилади. Бунда ҳар бир қайта ишлаш операцияси (контракт) учун чиқиш нормаси тақдим этилади;

➖ товарларни қайта ишловчи ваколатли шахслар ҳар чоракда Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизими орқали божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига риоя қилинганлиги тўғрисида ҳисоботларни Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган шаклда тақдим этадилар.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг