Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида “Хизмат итларини психотроп моддаларни қидиришга ўргатиш” мавзусида видеоконференция тарзида семинар тренинг бўлиб ўтди
1220
Тадбир жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси божхона хизматлари ўртасида имзоланган комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ ташкил қилинди.
Миллий кинология марказида “Хизмат итларини психотроп моддаларни қидиришга ўргатиш” мавзусида видеоконференция тарзида семинар тренинг бўлиб ўтди

Дастурда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ва Россия Федерацияси Кинология маркази ўртасида таълим ресурслари алмашинуви, мансабдор шахсларнинг ўқув жараёни ва хизмат итларини тайёрлаш соҳасида профессионал тажриба алмашинуви белгиланган.

Семинар-тренингда Россия Федерацияси Кинология маркази бошлиғи в.б. А.Друговской ва бошқалар Миллий кинология маркази директори А.Турсунов бошчилигидаги мутахассислар билан ўзаро мулоқот қилишди.

Семинар давомида психотроп моддаларни қидириб топишга ўргатиш учун хизмат итларини танлаб олиш, бошлинғич ва якуний машғулотлар олиб бориш услублари, кинологлар томонидан хизмат ити билан кўрик ўтказиш усуллари бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, малакали кинолог мутахассисларини тайёрлаш, ўқув-услубий базани мустаҳкамлаш, зотдор хизмат итларини етиштириш ва кўпайтириш борасида ўзаро ҳамкорлик асосида тегишли ишларни амалга оширилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Семинар қизиғин фикр-мулоҳазалар ва савол-жавобларга бой бўлди.

9.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг