Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фуқаролар хуқуқларини таъминлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди
1304
Божхоначилар томонидан аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини процессуал тўғри расмийлаштириш, қонун нормаларига оғишмай амал қилиш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, қолаверса давлатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда тергов, суд ва прокуратура органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш божхона органлари олдида турган долзарб масалалардан биридир.
 Фуқаролар хуқуқларини таъминлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

Шу сабабли, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида “Аниқланаётган божхона қоидабузарлик ҳолатларини расмийлаштиришда йўл қўйилаётган хатоликлар ва уларни бартараф этиш масалалари ҳамда божхона ходимлари ўртасида коррупция ҳолатларига қарши курашиш” мавзусида ўқув амалий семинари ташкил этилди.

Семинарда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман суди судьялари,  Транспортда хавфсизликни таъинлаш бошқармаси терговчи-суриштирувчилари ва Тошкент авиация транспорти прокурори ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Семинарда фуқароларнинг хуқуқ ва манфаатларига алоҳида эътибор қаратиш, уларга божхона қонунчилигини тушинтириб бориш кераклиги, божхона қонунчилигини бузган фуқароларга уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ ва тўғри тушунтириш ва расмийлаштирув жараёнида хатоликларга йўл қуймаслик борасида сўз юритилди.

Шундан сўнг, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман суди Раиси Б.Алимов сўзга чиқиб, иш ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳуқуқбузарлик ашёсининг тавсифини баённома ва далолатномаларда аниқ келтириш, ҳуқуқбузарлик ашёсини қаердан, қандай ҳолатда, қандай хусусияти билан олинишига эътибор бериб, иш ҳужжатларида бу тўғрисида тўлиқ маълумот кўрсатиш лозимлиги тўғрисида ўз тавсияларини берди.

Ўз навбатида, божхона органларида коррупциявий ҳолатларни олдини олиш, ходимларда коррупцияга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш борасида бир қатор кўрсатма ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида шу каби амалий ўқув семинарларини тизимли йўлга қўйиш ҳамда суд, прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

“Тошкент-АЭРО” ИБК
Ахборот хизмати

 

 

25.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг