Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Давлат божхона қўмитаси 2020 йил март ойида чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланганини эълон қилади Технологиялар

Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2020 йил март ойи давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.

15.04.2020

Давлат божхона қўмитаси божхона расмийлаштируви учун қайси постда қанча вақт сарфланганига доир маълумотларни эълон қилади Технологиялар

Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат очиқ маълумотлар порталида ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

15.04.2020

Пандемия шароитида “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари жадал олиб борилмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда “Коронавирус” пандемиясига қарамасдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида товарларнинг экпорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим топшириқлар ижроси таъминланмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам иш айни қизғин палласига чиққан.

15.04.2020

Тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак кўрсатилди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Дунё мамлакатлари коронавирус пандемияси исканжасида қолган айни кунларда, мазкур инфекциянинг Ўзбекистон Республикасида тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарур чоралар амалга оширилмоқда. Ушбу чоралар доирасида, мамлакатимиз чегаралари орқали фуқароларнинг ҳамда айрим турдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди.

14.04.2020

Божхона имтиёзлари иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг барқарорлигига хизмат қилади Божхоначи - тадбиркор таянчи

Коронавирус пандемияси Ўзбекистонни ҳам жиддий синовдан ўтказмоқда. Эл бошига иш тушган бу кунлардан халқимизни омон-эсон, иқтисодиётни эса талофатларсиз олиб чиқиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

14.04.2020

Тадбиркорга кўмак бўлиб... Божхоначи - тадбиркор таянчи

Коронавирус пандемияси шароитида республикамизда жорий қилинган чекловлар автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига таалуқли эмаслиги белгиланган.

14.04.2020

20 млрд. сўмлик тамаки маҳсулотларини олиб ўтиш учун божхона ходимига 10,5 минг доллар пора беришга уринган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди Коррупцияга қарши кураш

Давлат божхона хизмати органларида коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ўзининг самарасини бермоқда.

13.04.2020

Ҳужжатлардаги гранулалар қиймати 11 миллиард сўмдан ортиқ кийим-кечаклар бўлиб чиқди Тезкор хабарлар

Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб борилаётган синовли кунларда кўплаб тадбиркорларимиз қонуний асосда фаолият кўрсатиш билан бирга, хайр-саховат ишларини ҳам амалга ошириб, элнинг дуосини олишмоқда.

11.04.2020

Божхоначилар наркокурьерларни қўлга олишди Тезкор хабарлар

Гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

11.04.2020

Ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор бугун ўз самарасини кўрсатмоқда. Буни ўтган уч ой давомида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Шу ўринда вилоятнинг ташқи савдо айланмасига тўхталсак. Ушбу даврда, ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси умумий ҳажми 171 миллион 629 минг АҚШ долларига етди.

11.04.2020

Фуқаролар муаммоларини ҳал этиш ҳар қачонгидан муҳим: хорижий автотранспорт воситаларини олиб чиқиб кетиш муддати узайтирилди Маъруза ва чиқишлар

Президентимизнинг махсус фармойиши билан Ҳукуматимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси тузилди ва ушбу комиссия томонидан туну кун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

9.04.2020

Бугун Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун Маъруза ва чиқишлар

Буюк давлат арбоби, ўрта асрлар ислоҳотчиси, саркарда, адолат учун толмас курашчи, бобокалонимиз Амир Темур даврида илм-фан, маданият ва таълим мислсиз даражада юксалган эди.

9.04.2020

Коррупцияга қарши рақамли технология Коррупцияга қарши кураш

Ҳар қандай давлатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланиши кўп маънода мамлакатдаги турфа хил соҳаларнинг ўз вазифаларини рационал равишда олиб боришига боғлиқ.

9.04.2020

Ташқи савдо айланмаси – иқтисодий барқарорлик асоси Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги, молиявий ўсиш суратлари кўп жиҳатдан унинг ташқи савдо айланмаси ҳамда жаҳон бозорларига интеграцияси даражаси билан белгиланади.

9.04.2020

Эришилган натижалар сарҳисоби Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда мамлакатимизнинг ривожланган давлатлар қаторидаги ўрнини белгилашда биринчи навбатда унинг иқтисодиёти қай даражада тараққий топаётганлиги жуда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда бутун дунёга хавф солиб турган “коронавирус” пандемияси шароитида ҳам мамлакатимизнинг ташқи савдо кўрсаткичларининг барқарорлигини таъминлаш ғоят долзарб вазифалардан биридир.

9.04.2020

Карантин шароитида устувор вазифалар доимий назоратда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Давлатимиз томонидан жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш орқали аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, юртимиз аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда.

9.04.2020

Пандемияга қарши ҳамжиҳатликда курашишимиз керак Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бутун дунёни хавотирга солган короновирусдан азият чекаётганларнинг сони кундан кунга ортиб бормоқда. Биргаликда, ҳамжиҳатликда амалга оширилаётган ишлар ўз натижасини беришига умид билдирилмоқда.

8.04.2020

Божхона органлари – иқтисодиёт кўмакчиси Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда дунёда кенг тарқалган пандемия юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Ўз навбатида ушбу касалликни юртимизда кенг тарқалишини олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, эълон қилинган карантин даврида бир қатор чекловлар ҳам жорий этилди.

8.04.2020

Экспорт-импорт операциялари фаол давом этмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш даврида ҳар бир соҳа вакилларидан янада фидокорлик талаб этилмоқда.

8.04.2020

Божхона институтида курсантларни махсус масофавий ўқитиш тизими - “E-Ta’lim” платформаси ишга туширилди Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича жорий йилнинг 3 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Муҳтарам Президентимиз бугунги кунда уй шароитида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчи ёшларга мурожаат қилиб, уйда вақтни бекор ўтказмаслик, онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштириш, китоб ўқиш ва билимларни ошириш юзасидан алоҳида тўхталиб ўтдилар.

8.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг