Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт-импорт операциялари фаол давом этмоқда
1395
Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш даврида ҳар бир соҳа вакилларидан янада фидокорлик талаб этилмоқда.

Бугунги кунда “COVID-19” пандемиясига қарши курашда божхона ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юкларини санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиб, давлат бюджетига божхона тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлашмоқда.

Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини қуйидаги рақамларда кўришимиз мумкин, яъни 2020 йилнинг I чорагига кўра, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан 5288 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Импорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 82,5 млн. АҚШ долларини ҳамда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми  64,3 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт товарларининг асосий қисмини калава ип маҳсулотлари,  пахтадан тайёрланган матолар, ярим тайёр ва тайёр сочиқ маҳсулотлари, тайёр трикотаж кийимлар ва бошқа енгил саноат маҳсулотлари, импорт товарларини эса технологик-ускуналар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этди.

Наманган вилоятида экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия, Қирғизистон, Хитой, Қозоғистон, Туркия, Украина, Германия, Польша, Италия, Португалия мамлакатларига тўғри келган бўлса, товарларнинг импорти асосан Хитой, Туркия, Япония, Қозоғистон, Корея, Россия, Германия, Латвия каби мамлакатлардан амалга оширилган.

Бошқарма томонидан 2020 йилнинг I чораги давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 230,2 млрд. сўм  миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан 162,0 млрд. сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилди ҳамда Давлат бюджетига 64,5 млрд. сўм ундирилди.

2020 йилнинг I чораги мобайнида бошқарма томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан бошқарма томонидан ўтган давр мобайнида жами 113 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 2 млрд. 326 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган. Божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлардан номувофиқ фойдаланишни олдини олиш йўналишида жами 2 млрд. 843 млн. сўмлик имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ 2 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

2020 йилнинг ўтган давр мобайнида божхона соҳасининг муҳим жиҳатлари, қонунчиликдаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишда ҳамда божхона қонунбузилиши олдини олишга қаратилган турли тадбирларни ўтказишда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ОАВ билан доимий ҳамкорлик қилинди.

Бошқарма томонидан 2020 йилнинг II чорагида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

 

8.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг