Шундай масъулиятли даврда божхона органлари ходимлари томонидан юртимиз аҳолисининг озиқ овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириб бориш ва узилишларга йўл қўймаслик борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ИБК томонидан ўтган 3 ой давомида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширди.
Жумладан, рақамларга тўхталадиган бўлсак 2020 йил январь-март ойларида ИБК томонидан жами ҳисобланган божхона тўловлари 1 трлн. 176 млрд. сўмдан ортиқни ташкил этган бўлса, 856 млрд. сўмига божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.
I чорак якунлари бўйича “Хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими” орқали жами 13 998 та БЮД расмийлаштирилган бўлиб, улардан 2276 БЮД яшил йўлакка, 5928 БЮД сариқ йўлакка ва 5794 БЮД эса қизил йўлакка йўналтирилган.
Шу билан бирга, маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, божхона қонунчилигига доимий равишда тўлиқ амал қилувчи тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратилган бўлиб, улар божхона назоратидан соддалаштирилган тартибда ўтадилар.
Бугунги кунда “Тошкент Аэро” ИБКда импорт божхона режимига расмийлаштириш учун 17 дақиқа сарф этилган бўлса, “экспорт”га расмийлаштириш учун эса 14 дақиқа сарф этилмоқда.
Карантин вақтида божхона органлари томонидан юртимизнинг иқтисодий дахлсизлиги ишончли қўлларда деб бемалол айтиш мумкин. Бугунги шароитда божхоначилар ўз вазифаларини сидқидилдан матонат билан бажаришмоқда.
8.04.2020