Мазкур божхона постида куну-тун товарларнинг божхона расмийлаштируви йўлга қўйилган ва ҳозирги карантин шароитидан келиб чиқиб ходимларнинг хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида божхона ходимлари санитария ва эпидемиология ходимлари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилган.
Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2020 йил 3 апрелда қабул қилинган ПФ-5978 сон Фармонга асосан, 20 турдаги товарлар (13 турдаги озиқ-овқат, 7 турдаги гигиена) импортига 2020 йилнинг сўнгига қадар божхона божи ва акциз солиғидан имтиёзлар жорий этилди.
Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги “NOBEL TRADE” МЧЖ томонидан Россия Федерациясидан темир йўл вагонлари орқали импорт қилинган қиймати салкам 50 минг АҚШ долларлик 61 тоннадан зиёд “Ювиб, тозаланиб музлатилган кунгабоқар мойи ” товари “Денов” ТИФ божхона постига ходимлари томонидан қисқа фурсатларда, санитария қоидаларига амал қилган ҳолда расмийлаштирилиб берилди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 апрель куни вилоятдаги "RAXMON-TARAQQIYOT-OMAD" фермер хўжалигига Беларусия Республикасидан юборилган, қиймати 52 минг АҚШ долларлик 20 тонна “Қорамол гўшти” маҳсулотлари ҳам мазкур пост ходимлари томонидан белгилган тартибда расмийлаштирилиб ички бозорларга чиқарилди.
Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда озиқ-овқат тақчиллиги билан боғлиқ муаммолар вужудга келмайди. Биздан талаб этилаётгани эса ўзимиз ва ўзгаларнинг соғлиғига бефарқ бўлмасдан, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, холос.
15.04.2020